Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сотувда бўлган энг яхши смартфонлар рейтинги эълон қилинди
Business Insider нашри айни вақтда сотувда бўлган энг яхши 20 та смартфондан иборат рейтингни тузди.
Рейтингнинг энг юқори поғонасини OnePlus 6T смартфони эгаллади. Таъкидланишича, ушбу гаджет симсиз қувватлагич ёки сув ўтказмаслик каби энг замонавий опциялар тўпламига эга бўлмаса-да, нархи ва функциялари ҳисобига 1-ўринни муносиб эгаллаган.
2-ўринга Samsung Galaxy S10e лойиқ топилди. Ушбу қурилма “ажойиб” экран, аъло даражадаги камера ҳамда ҳамёнбоп нархга эга.
3-ўринни iPhone XR, 4- ва 5-ўринларни Samsung’нинг Galaxy S10 Plus ва S10 моделлари эгаллаган.
Шунингдек, юқори ўнталикка Google Pixel 3 ва Pixel 3 XL, Samsung Galaxy Note 9, iPhone XS ва iPhone XS Max, Samsung Galaxy S9 Plus ва iPhone X киритилган.
11-20-ўринларни iPhone 8 Plus, Samsung Galaxy S9, Huawei Mate 20 Pro, iPhone 8, Razer Phone 2, LG V40, Apple iPhone 7 ва 7 Plus, Moto G7, LG G8 ва BlackBerry Key2 моделлари эгаллаган.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025