Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ “Ҳизбуллоҳ” ҳомийлари ҳақидаги маълумотга 10 млн доллар беришга ваъда қилди
АҚШ давлат департаменти ва молия вазирлиги бош қароргоҳи Ливанда жойлашган “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг молиялаштирилиши ҳақидаги маълумот учун 10 млн доллар беришга ваъда қилди.
Таъкидланишича, мукофот пули “Ҳизбуллоҳ” ҳомийлари исмларини маълум қилган, унинг банк ўтказмалари ёки кўчмас мулк бўйича битимлари ҳақидаги маълумотни тақдим қилган кишига берилади.
Маълум қилинишича, ваъда қилинаётган пул қидирувда бўлган террорчилар ҳақидаги маълумот учун пул тўлашда қўлланувчи дастур бўйича берилади.
Бу дастур 1984 йилдан бери амал қилиб, бироқ биринчи марта мукофот пули муайян шахс эмас, балки ташкилот ҳақидаги маълумот учун ваъда қилинмоқда.
АҚШда “Ҳизбуллоҳ” террорчилик ташкилоти деб ҳисобланади ва Эроннинг Яқин Шарқ давлатларидаги манфаатлари йўлида ҳаракат қилувчи ташкилот сифатида кўрилади.
Ливанда “Ҳизбуллоҳ” мамлакат парламентида 14 депутат билан билдирилган. Маълум вақт унинг аъзолари Ливан ҳукумати таркибига ҳам киришган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025