Жаҳон | 08:15 / 23.04.2019
16047
2 дақиқада ўқилади

Кинорёжиссер Тимур Бекмамбетов Татаристон президенти ёрдамчисига уйланди

Фото: Instagram /bekmambetovtimur

Татаристон президенти ёрдамчиси, республикада шаҳар муҳити ва жамоат ҳудудларини ривожлантиришни назорат қилувчи Наталия Фишман ва таниқли режиссёр Тимур Бекмамбетов 22 апрелда Қозондаги “Қозон” оила марказида жойлашган ФҲДЁда никоҳдан ўтишди. 

Шундан кейин улар бу унутилмас лаҳзаларни Кабан кўли қирғоғида пикник билан нишонлашган. Унда Татаристоннинг собиқ бош вазири Илдар Халиков, ёзувчи Радмила Хакова ва бошқа меҳмонлар иштирок этишган. 

Таъкидланишича, 57 ёшли режиссёр ва 28 ёшли Наталия Фишман ўртасидаги муносабатлар ҳақида маълумот 2018 йил ёзида пайдо бўлган. Аввал Бекмамбетов кинопродюсер Варвара Авдюшко билан никоҳда бўлган.

2017 йилда Бекмамбетов Forbes талқинига кўра энг муваффақиятли россиялик режиссёрлар рейтингига бошчилик қилган. Рейтингга кўра, у суратга олган фильмлар кинокомпанияларга 430 млн доллар келтирган. Унинг таниқли ишлари орасида “Ночной дозор” (Тунги назорат), “Особо опасен” (Ўта хавфли), “Бен-Гур” ва “Ёлки” (Арчалар) каби фильмлар бор.

Мавзуга оид