Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳри марказида Дамаслар ҳаракати чекланади
Наманган шаҳар марказида Дамас русумли автомашиналар ҳаракатланиши чекланмоқда, деб хабар беради вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати вакили. Бу орқали шаҳар марказида пайдо бўлаётган йўл тирбандлигига қарши кураш бошланган.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти ҳокимининг 2017 йил 16 мартдаги 98Ф-сонли ҳамда 2017 йил 7 августдаги 275ф-сонли фармойишига асосан 101, 102, 103, 104, 105 махсус транспорт воситаларидан ташқари Дамас русумли автомашиналарнинг Наманган шаҳри ҳудудида ҳаракатланиши айрим йўналишларда чекланади.
Хусусан, Ислом Каримов ва Мустақиллик кўчалари кесишмалари, Фазо чорраҳаси, Отчопар чорраҳаси, Ислом Каримов ва Жалолиддин Мангуберди кўчалари кесишмаси, автовокзал чорраҳаси, Амир Темур ва Ғирвонсой кўчалари кесишмаси, Таксопарк чорраҳаси, Алишер Навоий кўчасидаги айланма ҳаракат Шодлик савдо маркази олдидан, Алишер Навоий кўчасидаги айланма ҳаракат Тўрақўрғон кўчаси бошидан ва бошқа бир қанчалар кўчалардан Дамас русумли машинада кириш чекланади.
«Мазкур ҳудудлардан Дамас русумли автомашиналарнинг ҳаракатланиши чеклангани муносабат билан ЙПХ ходимлари, давлат солиқ инспекцияси, «Ўзавтотранс» вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган», — дейди ташкилот матбуот котиби.
Гарчи ҳаракатларни чеклаш бўйича тегишли ҳужжатлар 2 йил аввал имзоланган бўлса-да, унинг ижроси айни пайтда қатъийлаштирилмоқда.
Таъкидланишича, йўловчи ташиш билан шуғулланмаётган, шаҳар марказида истиқомат қилаётган Дамас ҳайдовчиси ёхуд юк ташиш билан шуғулланувчи айнан шу русумдаги автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи учун чекловлар истисно этилади.
Мавзуга оид
14:06 / 11.10.2024
Рулдаги бола қамалар, Gentra’ни ижарага берган-чи? Ноқонуний машина ижараси ўсмирлар ўлимига сабаб бўлмоқда
12:10 / 10.10.2024
200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
17:55 / 28.09.2024
“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози
20:44 / 02.05.2024