104 ёшни қаршилаган хивалик Ҳабибулло отага фуқаролик паспорти топширилди
Хоразм вилоятининг Хива тумани Саёт қишлоғида истиқомат қилувчи 104 ёшга кирган Ҳабибулло ота Олимовга фуқаролик паспорти топширилди, деб хабар беради Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати.

24 апрель куни Хоразм вилояти ва Хива тумани ИИБ раҳбарияти ва туман ҳокимлиги мутасаддилари Саёт қишлоғидаги Олимовлар хонадонига бориб, табаррук 104 ёшни қаршилаган Ҳабибулло отага янги фуқаролик паспортини тантанали равишда топширдилар. Отахонга миллий тўн ва дўппи кийдирилди, оиласига совға-саломлар топширилди.

Янги паспортни қўлига олган Ҳабибулло ота кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун барчага миннатдорчилик билдириб, эл-юрт равнақи йўлида ёниб яшаётган инсонлар ҳақига дуо қилдилар.
Мавзуга оид

12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида

15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:38 / 18.03.2025