Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: «Динамо» стадионини сув босди. «Навбаҳор»га қарши ўйин қолдирилиши кутилмоқда
Самарқандда бир неча кундан буён давом этаётган ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди. 24 апрель кунги ёмғирлар натижасида шаҳар марказида жойлашган «Динамо» стадиони ҳам сув остида қолди.
Шу сабабли, «Динамо» клубининг 26 апрель куни Суперлиганинг 6-тури доирасида Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўтказиши белгиланган ўйини қолдирилиши мумкин. Бу ҳафда ПФЛ директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилган.
«Динамо» ва «Навбаҳор» ўйини стадион сув билан қоплангани учун ўз вақтида ўтмаслиги катта эҳтимол. «Сурхон» — «Андижон» ўйини мамлакат раҳбариятининг Сурхондарёга эҳтимолий ташрифи сабаб бошқа кунда ўтиши мумкин. Айни вақтда ЎзПФЛ барча стадионлардаги ҳолатни ўрганиш ишлари билан банд. Якуний хулоса ташкилот расмий сайтида эълон қилинади»,- деб ёзади Диёр Имомхўжаев.
Маълумот учун, Суперлиганинг 6-тур ўйинлари қуйидаги вақтларда ўтиши белгиланган:
26 апрель, жума
Динамо — Навбаҳор (17:30)
Насаф — ОКМК (19:35)
Бухоро — Бунёдкор (19:35)
27 апрель, шанба
Сурхон — Андижон (17:30)
Металлург — Қўқон-1912 (18:30)
Локомотив — Қизилқум (19:35)
Сўғдиёна — Пахтакор (19:35).
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025