Спорт | 09:56 / 24.04.2019
6836
1 дақиқада ўқилади

«Ҳумо Арена»да хоккей бўйича Россия клублари иштирокида биринчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади

Фото: KUN.UZ

27-29 апрель кунлари «Ҳумо Арена» муз саройида Россиянинг «Спартак», «Динамо», «Трактор» ва Тошкентнинг «Ҳумо» клублари иштирокида хоккей бўйича халқаро ўртоқлик мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси Kun.uz’га хабар берди.

«Тўртлик» мусобақаси муз аренаси комплексидаги биринчи спорт тадбирига айланади ҳамда Ўзбекистон ва Россия хоккей федерациялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни амалга ошириш йўлидаги амалий қадам ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат Москвада 2019 йил 1 апрелда имзоланган ва турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик принципларини белгилаб беради - хоккей бўйича ўртоқлик учрашувлари, икки мамлакат болалар-ўсмирлар жамоалари ўртасида мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид