Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карам шўрва ва чучвара – Ким Чен Инни Россияда миллий таомлар билан меҳмон қилишади
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияда бўлиб турибди. Уни Россияда нималар билан меҳмон қилишлари аниқ бўлди. Бу ҳақда Приморье ўлкаси раҳбари Олег Кожемяко Россия 24 телеканали эфирида маълум қилди.
«Қабул вақтида рус миллий таомлари тортилади. Карам шўрва (борш), чучвара каби рус ошхонасининг ўзига хос таомлари бўлади. Ва албатта, икра ҳам тортилади. Меҳмонлар ўз ошпазлари билан келишган, лекин улар бизнинг таомларни татиб кўришга қарор қилишди»,- дейди Приморе раҳбари.
Ким Чен Ин эртага, 25 апрель куни Владивостокда Владимир Путин билан учрашади. Бу Шимолий Корея раҳбарининг Путин билан илк учрашуви бўлади.
Мавзуга оид
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди
22:44 / 04.05.2025