Симеоне Инзаги жамоаси ҳал қилувчи баҳсда «Аталанта»-«Фиорентина» жуфтлиги ғолибига тўқнаш келади. Флоренциядаги илк ўйинда 3:3 ҳисобини қайд этган жамоалар бугун Бергамода жавоб баҳсини ўтказишади.
Қайд этиш керак, «Лацио» ўз тарихида 9 марта мамлакат кубоги финалида ўйнаб, улардан 6тасида ғолиб бўлган. Жамоа 2017 йилда ҳам охиригача етиб бориб, «Ювентус»га 0:2 ҳисобида ютқазган эди.
Италия кубоги финали 15 май куни Римдаги «Стадио Олимпико»да бўлиб ўтади.
Италия кубоги
1/2 финал жавоб учрашуви, 24 апрель
Милан – Лацио 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 58 Корреа.
Милан – Рейна, Кальдара (Кутроне, 65), Романьоли, Калабрия (Конти, 40), Мусаккьо, Бакайоко, Лаксальт, Кастильехо (Чалханоглу, 57), Кессиэ, Сусо, Пионтек.
Лацио – Стракоша, Луис Фелипе, Ачерби, Баштуш, Ромуло, Луис Альберто (Бадель, 85), Лулич, Корреа (Кайседо, 75), Милинкович-Савич (Пароло, 15), Лейва, Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (37), Мусаккьо (70), Кайседо (78), Бакайоко (79).
Дастлабки ўйин: 0:0
25 апрель
23:45. Аталанта – Фиорентина