Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду «Ювентус» учун трансферлар рўйхатини тузди. Унда – Иско ва Варан ҳам бор
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду раҳбарият билан клубнинг ёзги трансфер режаларини муҳокама қилди, деб хабар тарқатди Corriere dello Sport.
Манбага кўра, муҳокама давомида португалиялик ҳужумчи қайси футболчилар кейинги мавсумда жамоани кучайтиришга ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишда ёрдам беришга қодир деб ҳисоблашини айтиб, камида 6 нафар футболчининг номини санаб ўтган.
Роналду келтирган рўйхатда биринчи бўлиб унинг ҳамюрти – «Бенфика» ҳужумчиси Жоау Фелиш қайд этилган. Шунингдек, Криштиану «Реал»даги собиқ жамоадошларидан Рафаэль Варан ва Иско вариантларини таклиф этган. Қолаверса, у «Рома»дан ҳимоячи Костас Манолас, «Фиорентина»дан ҳужумчи Федерико Кьеза ва «Лион»дан яримҳимоячи Тангуй Ндомбелени трансфер қилишни маслаҳат берган.
Қайд этилишича, Роналду раҳбарият вакиллари билан учрашувдан олдин ушбу номзодлар борасида бош мураббий Массимилиано Аллегри билан ҳам маслаҳатлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 33 ёшли ҳужумчи 19 ёшли Жоау Фелишни ўз «вориси» сифатида кўраётгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
11:06 / 14.12.2024