Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийнинг штаби бўлажак президент учун «қизил чизиқ»ни белгилади
Владимир Зеленский президентлиги вақтида Украина ўз ерларини ва фуқароларини «тарқатмайди». Бу ҳақда унинг штаби вакили Дмитрий Разумков «112 Украина» телеканали эфирида айтиб ўтди
«Бизда иккита қизил чизиқ бор: биз Украина ерлари ва фуқароларини тортиқ қилиш, қисқа ёки узоқ муддатга ижарага бериш, фойдаланиш учун бермаймиз – бу Зеленский президентлиги вақтида ҳеч қачон юз бермайди», деб айтган Разумков.
Унинг таъкидлашича, янги раҳбар вақтида Россия билан 2014 йилда бирлашган Қрим ва 5 йилдан бери ихтилоф давом этаётган Донбасс Украина ҳудудлари деб ҳисобланади.
Аввалроқ Украина президенти Петро Порошенко Россия президенти Владимир Путиннинг Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари баъзи туманлари аҳолисини Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш ҳақидаги фармонини Донбассни «босиб олиш»га ёки «Украина ичида Россия анклавини яратишга тайёргарлик» деб атаганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025