Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Локомотив» қаторасига 5-марта ғалаба қозонди
Бугун, 27 апрель куни Суперлигада 6-тур доирасидаги навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Амалдаги чемпион «Локомотив» бу турда «Қизилқум»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Ҳусниддин Ғофуров қанотдан узатган тўпини Жамшид Искандеров тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади. 31-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев кучли зарба билан ҳисобдаги фарқни оширди ва биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якун топди.
62-дақиқада «темирйўлчилар» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан фойдалана олмади: унинг зарбасини Артём Макосин қайтариб қолди. Бундан руҳланган меҳмонлар кўп ўтмай ҳисобдаги фарқни қисқартиришди: Элгужа Григалашвилининг зарбасидан кейин тўп рикошет ҳолатида Йован Жокичга тегиб, дарвозадан ўрин олди. Аммо орадан бир дақиқа ҳам ўтмай, Абдухолиқов барибир гол уришга эришди ва таблодаги ана шу 3:1 ҳисоби ўйин охиригача ўзгармай қолди.
Эндиликда «Локомотив» очколари сонини 15тага етказиб, 6-тур ўйинини ҳали ўтказмаган «Пахтакор»дан 2 очкога илгарилаб кетди. Андрей Фёдоров жамоаси биринчи турда «шерлар»га ютқазганидан кейинги 5та ўйинда кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда. Бир дуранг натижадан кейинги охирги учта ўйинда ютқазган «Қизилқум» эса 13-ўринда бормоқда.
Суперлига, 6-тур
27 апрель. Тошкент, «Локомотив» стадиони. 867 томошабин
Локомотив – Қизилқум – 3:1 (2:0)
Голлар: Ж.Искандеров (3), И.Тўхтахўжаев (31), Т.Абдуҳолиқов (71) – Й.Жокич (71 автогол)
Амалга оширилмаган пенальти: Т.Абдухолиқов (62, дарвозабон)
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024