Жаҳон | 16:23 / 29.04.2019
5145
1 дақиқада ўқилади

Буркина-Фасода жангариларнинг черковга ҳужум қилиши натижасида олти киши ҳалок бўлди

Фото: AFP 2019 / Ahmed Ouoba

Буркина-Фасодаги Сахел областидаги черковга номаълум шахсларнинг ҳужуми натижасида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Infowacat портали хабар берди.

Хабарда айтилишича, бир гуруҳ қуролланган кишилар Сильгажи шаҳридаги черковга бостириб кирган ва ўқотар қуроллардан ўт очишган.

Натижада икки нафар черков хизматчиси ва яна тўрт киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ҳужум қилганлар бир неча кишини ўғирлаб кетишган.

Жума куни Буркина-Фасо шарқида жангарилар ҳужуми оқибатида беш нафар ўқитувчи ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид