Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда парламент сайловларида бош вазир партияси ғалаба қозонди
Испанияда ўтган муддатдан аввал парламент сайловлари бош вазир Педро Санчеснинг “Испания социалистик ишчи партияси” ғалабаси билан якунланди.
Бош вазир партияси парламент қуйи палатасидаги 350 ўриндан 123 ўринни, Халқ партияси 66 ўринни, “Фуқаролар” центристик партияси 57 та ўринни, “Бирлашиб қила оламиз” сўл коалицияси 42 ўринни ва “Вокс” партияси 24 ўринни эгаллайди.
Сайловлардаги иштирок 75 фоиздан кўпроқни ташкил қилган.
Партиялардан бирортаси мутлақ кўпчилик овоз тўпламагани сабаб 176 тадан кўпроқ ўринни эгаллай олмаган. Шу тариқа, бош вазирга коалиция шакллантиришига тўғри келади.
Санчес Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватловчи депутатлар 2019 йил учун бюджет лойиҳасига овоз беришдан бош тортгач, муддатдан аввал сайловлар ўтказишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
18:21 / 18.05.2025