Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилнинг кузида Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил куз фаслида Тошкент шаҳрида Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.
Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилмоқда.
Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режаси тасдиқланмоқда.
Ташкилий қўмитага (раиси — Бош вазир А.Арипов):
· зарур ҳолларда, Халқаро инвестиция форумини молиявий, юридик ва ахборот жиҳатдан таъминлаш учун етакчи хорижий компанияларни жалб қилиш;
· Халқаро инвестиция форуми дастури ва уни ўтказишнинг аниқ санаси, шунингдек, унга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш;
· истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича дастлабки ТИА ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқишни таъминлаш ҳуқуқи берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси истиқболли инвестиция лойиҳаларини Ташкилий қўмитага тақдим қилган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг Халқаро инвестиция форумида фаол иштирок этишларини таъминлаши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
12:59 / 27.03.2022