Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка полицияси терактлардан 12 кун аввал огоҳлантирилган – ОАВ
Шри-Ланка разведка ходимлари полицияни мамлакатда тайёрланаётган терактлардан улар содир этилишидан 12 кун аввал огоҳлантирган. Бироқ полиция бу маълумотларни эътиборсиз қолдирган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Жумладан, разведка раҳбарининг полиция бошлиғига махфий мактубида жангариларнинг черковларга ҳужумни режалаштираётгани, бунда худкушлар, ўқотар қурол, юк машиналари ва пичоқлар қўлланиши мумкинлиги маълум қилинган. Мактубда “Жамоат ат-Тавҳид ал-Ватания” гуруҳи аъзоси Заҳран Ҳошимий ва унинг тарафдорлари яқин орада террорчи-худкушлар ҳужумини уюштирмоқчилиги таъкидлаб ўтилган. Бироқ бу мактубга жавобан ҳеч қандай чоралар кўрилмаган.
21 апрелда Шри-Ланкада амалга оширилган бир қатор портлашларда 253 киши ҳалок бўлди, 520 дан кўпроқ одам жароҳат олди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
10:40 / 05.05.2025