Жаҳон | 17:25 / 01.05.2019
29748
1 дақиқада ўқилади

2018 йилнинг энг чиройли қоғоз пуллари маълум қилинди

Фото: Bank of Canada

Халқаро банкнота жамияти дунёнинг 2018 йилдаги энг чиройли қоғоз пуллари номини эълон қилди. Унга кўра, Канадада ирқчиликка қарши курашган қора танли тадбиркор Виола Десмонд тасвири туширилган 10 долларлик купюра “2018 йил банкнотаси” деб топилди.

Иккинчи ўринга Швейцариянинг 200 франклик купюраси лойиқ кўрилди.

Учинчи ўрин Норвегиянинг 500 кронли қоғоз пулига насиб этди. 

Тўртинчи ўринга жаҳон чемпионатига бағишлаб чиқарилган Россиянинг юз рубллик пули жойлашган бўлса, бешинчи ўриндан Сулаймон оролларининг 40 долларлик купюраси жой олди.

2017 йилда Швейцариянинг 10 франклик купюраси йил банкнотаси деб топилганди.

Мавзуга оид