АҚШ ва «Толибон» қўшинларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришмоқчи
Махсус вакил Залмай Халилзод бошчилигидаги АҚШ делегацияси ва "Толибон" ҳаракати Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга эришиш учун Қатарда навбатдаги музокараларни бошлайди. Бу ҳақда "Толибон" ҳаракати матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Халилзод "Толибон" сиёсий офиси раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашган, улар афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш борасида фикр алмашган.
Қатар ҳукумати ҳозирча Доҳада янги музокаралар бўлиб ўтишини тасдиқламаган.
Америка делегацияси ва "Толибон" ўртасида март ойида музокаралар бўлиб ўтганди. Томонлар унинг сермаҳсуллигини қайд этишган, аммо Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича келишув имзоланмаганди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024