Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: «Реал»нинг кейинги мавсум учун асосий либоси
Footy Headlines портали «Реал»нинг янги либослари суратини эълон қилди.
Унга кўра, «қироллик клуби»нинг кейинги мавсумдаги уй ўйинлари учун формаси анъанавий оқ, ундаги элементлар эса тилларангда бўлади.
Таъкидлаш жоиз, «Реал»нинг 2011/12 мавсумидаги асосий либосида ҳам олтин рангидаги белгилар ва дизайн чизиқларидан фойдаланилганди:


Аввалроқ клуб ўз техник ҳомийси – Adidas компанияси билан 1,6 миллиард евролик шартнома устида музокара ўтказаётгани маълум бўлганди. Томонлар амалдаги шартномани яна 12 йилга – 2030 йилгача узайтиришмоқчи.
Агар матбуотдаги хабарлар ўз тасдиғини топса, у ҳолда «Реал» немис ишлаб чиқарувчисидан ҳар мавсумда камида 120 млн евродан ҳомийлик маблағларини олади. Ушбу миқдор турли бонуслар билан яна ҳам ортиши мумкин.
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025