Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» 2019/20 мавсуми уй ўйинлари учун либосини тақдим этди
«Челси» келаси мавсум ўз майдонидаги ўйинларда фойдаланадиган экипировкаси дизайнини намойиш қилди.
Либос Nike компанияси билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, анъанавий кўк рангдаги футболканинг олд қисмига клубнинг уй ўйингоҳи – «Стэмфорд Бриж»ни англатувчи фрагмент туширилган. Унинг ички томонида клуб логотипидаги шер тасвири ва «Pride of London» («Лондон ифтихори») ёзуви туширилган.
Футболкани тақдим этиш учун фотосессияда жамоа аъзоларидан Эден Азар, Нголо Канте ва Итан Ампаду ҳам қатнашган. Бунда Азарнинг асосий ўрин тутгани айрим ОАВ томонидан унинг кейинги мавсумни ҳам «Челси»да ўтказишига ишора сифатида талқин этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Эденнинг ёзда «Реал»га ўтиши эҳтимоли мавжуд.

Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари
01:58 / 26.01.2025