Жаҳон | 15:02 / 02.05.2019
13480
1 дақиқада ўқилади

Трамп Венесуэлада келаси ҳафтада "кўп нарса юз бериши"ни айтди

Фото: AP Photo/Susan Walsh

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлада келаси ҳафтада ёки ундан ҳам аввалроқ кўп нарса юз беришини айтди, деб ёзади ТАСС.

Хабар қилинишича, Трампдан Fox Business телеканали эфирида Венесуэладаги вазиятни изоҳлашни сўрашди.

"Бу шунчаки даҳшатли вазият. Биз барча вариантларни кўриб чиқяпмиз. Биз одамларга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Келаси ҳафтада, балки ундан ҳам авввалроқ кўп нарса юз бериши мумкин", - деган АҚШ президенти.

Сешанба куни Венесуэланинг Каракас ва бошқа шаҳарларида ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Чакао муниципалитети соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Махия Сантининг сўзларига кўра, Венесуэла пойтахтида намойишлар чоғидаги тўқнашувлар оқибатида камида 50 киши жароҳатланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид