Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Шодмонов: «Интернатурада ўқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилди»
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Сенатнинг 19-ялпи мажлисида тиббиёт соҳасидаги кадрлар муаммосини ҳал этиш ва уларни ўқитиш, шу билан бирга тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси масалалари юзасидан ахборот берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
«Кадрлар тақчиллигининг бир қанча сабаблари бор. Тиббиёт муассасалари фаолиятининг моддий-техник базаси хароб аҳволда. 2017 йилнинг бошида умумий тиббиёт муассасаларининг 70 фоизи таъмирталаб ҳолатда бўлган. Натижада, ходимларга етарлича шароит яратилмаган. Шу туфайли малакали кадрлар хусусий секторга ёки хорижга кетишди. 2017 йил бошида 8 минг 680 та штати бўлган 1 минг 600 та ваканция бўлганди.
Мавжуд муаммони ҳал этиш мақсадида тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, жиҳозлашга маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра, 2018 йилда 40 та объектни қуриш-таъмирлаш учун 118 млрд. сўм (ўтган йилгига нисбатан 6 баравар кўп) ажратилди. 2019 йилда эса инвестиция дастури асосида 30 та объектга 68 млрд. сўм йўналтирилди. Биринчи маротаба маҳаллий бюджетдан 60 млрд. сўм даволаш-профилактика муассасаларига сарфланди», - дейди вазир.
Маълум қилинишича, тиббиёт олий таълим муассасалари бўйича Президент қарорида 1 йиллик интернатурани тиклаш вазифаси қўйилди.
«Илгари бу муддат 3 йилдан иборат эди. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг 2 ставкада ишлашига рухсат бериш масаласи кўриляпти. Ёш битирувчиларга хизмат уйларини ташкил қилиняпти ҳамда уларга уй-жой ва автомобиль учун имтиёзли кредитлар бериш масаласи кўзда тутилмоқда», - дея қўшимча қилди Шодмонов.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025