Жаҳон | 00:47 / 04.05.2019
12685
1 дақиқада ўқилади

Бразилия Венесуэла учун пул босишни тўхтатди

Бразилия қўшни Венесуэла учун Венесуэла боливарларини босишни ва экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Бразилия зарбхонасига иқтибос келтирган ҳолда Folha de S. Paulo нашри хабар берди.

Таъкидланишича, Венесуэлага боливарларни етказиш бўйича 2018 йилда имзоланган шартноманинг амал қилиш муддати март ойида тугаган. Маълум қилинишича, шартнома тўғридан-тўғри Венесуэла ҳукумати билан эмас, балки трансмиллий компания орқали тузилган бўлган. 

2003 йилдан бошлаб Венесуэлада барча валюта операциялари давлатнинг қатъий назоратида бўлган. Бу эса натижада “қора бозор” курсининг ўрнатилишига олиб келган. Ушбу курс расмий курсдан ўнлаб марта фарқ қилади.

2018 йил августда Венесуэла парламенти валюта айирбошлаш соҳасида жавобгарликни бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлаган. Бу қонун мамлакат ичида хорижий валюта муомаласига ҳамда айирбошлаш пунктларининг бозор курси бўйича ишлашига имкон берган.  

Мавзуга оид