Light | 16:19 / 04.05.2019
20327
3 дақиқада ўқилади

Эски дўстларни йўқотмаслик ва янги дўстлар орттириш учун нима қилиш керак?

Фото: Лайфхакер

Агар мунтазам равишда учрашувлардан воз кечиб, ҳамкорликдаги режаларни бекор қилсангиз дўстлигингиз чиппакка чиқади ёки янги дўстлар орттириш имкониятидан маҳрум бўласиз.

Кўпчилик яқин дўстлари кўп бўлишини истайди, бироқ ўзлари бунинг учун ҳаракат қилишга тайёр эмаслар.

Албатта ҳаётингизда учраган барча инсонлар билан дўст тутина олмайсиз. Бу зарур ҳам эмас. Бироқ яқин дўстга эга бўлишни истасангиз, Жеки Луо универсал маслаҳатлар беради.

Фото: Лайфхакер

1. Илк қадамни қўйинг

Ҳурмат ва яхши муносабатни ҳис этган инсонларингизга улар билан суҳбатлашиш қизиқ экани ҳақида айтинг. Агар улар бунга қизиқиш билдирмасалар, қўрқинчли жиҳати йўқ. Ўта мижғов бўлиб кўринишдан қўрқиб, бирор янги нарсани ўрганиш имкониятини қўлдан бой берманг.

2. Заиф бўлишдан чўчиманг

Ўз муаммоларингиз ҳақида гапиринг ва одамлардан улардаги қийинчиликлар ҳақида сўранг. Фақат бар, қаҳвахоналарда учрашманг, дўстларингизни уйингизга ҳам таклиф этинг. Совғалар беринг. Дўстлик учун бир-бирингизни борингизча қабул қилиш муҳим. Кучсиз жиҳатларингизни кўрсатмасангиз, бунинг имкони бўлмайди.

3. Эътибор беришни истамасангиз, “йўқ” дейишни ўрганинг

Фото: Лайфхакер

Қўпол эшитилади, лекин сизнинг ҳам, ўзга кишининг ҳам вақт ва кучини тежайди. Ҳақиқий туйғуларсиз дўст бўлишга интилиш  - эзгуликни намойиш этиш эмас. Шундай экан, кейинроқ яна учрашишга ваъда берманг. Ҳар иккингизнинг ҳам вақтингиз чегараланган. Уни ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган инсонларга сарфлаган маъқул.

4. Розилик билдиринг

Агар дўстингиз биринчи бўлиб режаларни таклиф этса, келаси сафар уни ўзингиз бирор ерга таклиф қилинг. Агар учрашувни бекор қилишингиз керак бўлса, бошқа вақт бўйича таклиф беринг. Янги келишувга амал қилишга ҳаракат қилинг.

5. Ўзингиз учун қулай инсонларни қўллаб-қувватланг

Фото: Лайфхакер

Баъзида дўстларга сизнинг жисмонан мавжуд бўлишингиз керак бўлса, бошқа вақтларда ҳиссий қўллаб-қувватлашнинг ўзи етарли бўлади. Бироқ доимий равишда танловни уларнинг фойдасига ҳал қилсангиз, дўстлардан ҳам, дўстликдан ҳам тез орада ҳеч нима қолмайди. Уни сақлаш учун эса ҳар икки томон ҳаракат қилиши лозим.

Умумий жиҳатлар кўп ёки мулоқот қилиш қулай бўлганидагина яқин дўстлик юзага келмайди. Дўстлигингиз йўққа чиқиши учун унинг ҳаётидаги қанча муҳим воқеалар ёки тадбирларни қолдириш керак. Сиз ўйлагандан анча камроқ.

Шунинг учун келаси сафар дўстга вақт ажратиш ёки бошқа нарсани бажариш борасида бирор нарсани ҳал қилиш керак бўлса, ёдингизда бўлсин, ушбу танлов муносабатларингизга таъсир қилади.

 

Мавзуга оид