Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро ҳарбийларни АҚШнинг бостириб киришига тайёр туришга чақирди
Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳарбийларни АҚШ бостириб кирадиган бўлса мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр туришга чақирди, деб хабар берди RT телеканали.
"Агарда Шимолий Америка империяси бу муқаддас ерга тажовуз қилишга ҳадди сиғадиган бўлса ҳарбийлар мамлакатни қўлда қурол билан ҳимоя қилишга тайёр туришлари шарт", — деди у Кохедес штатида минглаб ёш кадетлар билан учрашувда.
30 апрелда Венесуэлада давлат тўнтарувига уринишдан кейин мухолифат вакиллари ўз етакчилари Хуан Гуайдо чақириғига кўра Каракас ва бошқа штатлар кўчаларига чиқишди. Полиция билан энг кескин тўқнашувлар Карлота авиабазаси яқинида бўлиб ўтган. База яқинидаги отишмада 6 киши жабрлангани маълум қилинган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025