Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мессенжерлар фойдаланувчилари телефон рақами орқали идентификациядан ўтадиган бўлди
Россияда 5 майдан мессенжерлар эгалари фойдаланувчиларни телефон рақами орқали идентификациялаши шартлиги тўғрисидаги ҳукумат фармойиши кучга кирди. Тегишли фармойиш ўтган йилнинг октябрида имзоланганди.
Фармойишга мувофиқ, фойдаланувчини идентификациядан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: мессенжерлар уяли алоқа операторидан фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотни сўрайди, оператор сўралган маълумотларни 20 дақиқиа ичида тақдим этиши шарт. Агарда оператор фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаса ёки маълумотлар базасида тегишли маълумотлар бўлмаса, идентификация ўтказилмайди.
Уяли алоқа оператори ўз навбатида абонент қайси иловадан фойдаланаётгани, унинг идентификация коди ҳақидаги маълумотларни ўз маълумотлар базасига киритишга мажбур.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
11:08 / 09.09.2022
Қандай ҳолатда шахсни Mobil-ID’да идентификациядан ўтказиш рад қилиниши айтилди
21:57 / 20.04.2022
Давлат хизматларидан фойдаланишда телефон рақами орқали шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади
08:35 / 16.04.2022