Спорт | 19:50 / 05.05.2019
4477
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Динамо» ирода кўрсатиб, Андижонда дуранг ўйнади

Суперлига 7-туридан ўрин олган яна бир ўйин Андижонда якунланди. Ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилган «Андижон» охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди. 87-дақиқада ҳимоячи Миркомил Локаев самарқандликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Суперлига-2019. 7-тур
АНДИЖОН - ДИНАМО 2:2
Голлар
: Шоҳрух Абдураҳмонов (6), Миркомил Локаев (87) - Абрур Ҳусинов (16), Шаҳзод Убайдуллаев (45+2).
«Андижон»: Руслан Матниёзов, Бобур Омонов, Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов, 63), Илдар Маматказин, Абрур Ҳусинов, Бобур Акбаров, Абдуллоҳ Олимов (Хушнуд Авилов, 69), Дилшид Раҳматуллаев (Асрор Ғофуров, 10), Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуродов, Рўзимбой Аҳмедов.

«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Бобур Қосимов, Отабек Нарзуллаев, Сирож Ҳамроев, Жасур Азимов, Шоҳрух Абдураҳмонов Сардор Эминов (Санжар Баратов, 74), Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Қадамбой Нурметов (Воҳид Шодиев, 64).

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид