Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англия футболида можаро: Футболчи рақиб дарвозабони жароҳатланганида ўйинни тўхтатмасдан гол урди
Бир неча кун муқаддам футбол олами Англия чемпионатининг иккинчи дивизиони - Чемпионшипда «Лидс» ва «Астон Вилла» учрашувида кузатилган ҳодисани муҳокама қилишганди. Ўшанда майдон эгалари рақиб футболчиси жароҳат олгач, ўйинни давом эттириб, гол уришган, лекин «Лидс» бош мураббийи Марсело Бьелса бу ноҳақ гол бўлганини айтиб, ўз шогирдларига рақиб ҳисобни тенглаштиришига имкон беришини кўрсатма қилган, натижада мезбонлар «Астон Вилла» тўпни ўйинга киритгач, уларга қаршилик қилмасдан ўз дарвозаларини очиб беришганди. Ўйиндан кейин Марсело Бьелса бу оддий фейр-плей экани, Англияда бу футболнинг оддий таркибий қисми ҳисобланишини айтиб ўтганди.
Энди эса футбол ватанида фейр-плейга бутунлай зид ҳолат кузатилди. Англиянинг учинчи дивизиони (Лига 1) 46-тури доирасида «Плимут» - «Скантроп» ўйинида рўй берган ҳодиса кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айни вақтда икки клуб ҳам дивизионда жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда, плимутликлар бу ўйиндан аввал турнир жадвалида меҳмонлардан бир очко кўпроқ жамғарган ҳолда юқорироқда жойлашганди.
Ўйиннинг икккинчи бўлими вақтида, ҳисоб «Плимут» фойдасига 2:1 кўринишида бўлиб турганида мезбонлар дарвозабони, «Арсенал»дан ижарага олинган Мэтт Мэйси жароҳат олди. У ўзига тиббий ёрдам кўрсатилишини сўраб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқчи бўлди. Аммо у қанотга юмалатиб юборган тўпни «Скантроп» яримҳимоячиси Жош Моррис эгаллаб олди ва вазиятдан фойдаланиб, тўпни деярли бўш қолган дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди - ҳакам голни ҳисобга олишга мажбур бўлди.
Josh Morris you cheating @SUFCOfficial scumbag pic.twitter.com/DgOq0Aaeb0
— John Atkinson (Acko) (@john_acko) May 4, 2019
Бу вазиятда икки жамоа футболчилари ўртасида муштлашув бошланиб кетишига бир бахя қолди, қўлидан жароҳат олган дарвозабон эса мураббийлар етовида майдондан олиб чиқилди. Шундан кейиноқ ижтимоий тармоқларда фейр-плейга кўз юмган Моррис шаънига турли гаплар ёғдирила бошланди - уни футбол тарихидаги энг спортга зид голни уришда айблашди.
«Скантроп» клуби штабидагилар эса Бьелсанинг жасоратини такрорлашга журъат топа олишмади (мураббийнинг ўша қарори туфайли дуранг ўйнаган «Лидс» АПЛга тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлиш имкониятидан маҳрум бўлганди). Аммо 10 дақиқа ўтиб адолат қарор топди - 70-дақиқада Грэм Кэйри «Плимут»нинг учинчи голини урди.
Аммо бу ҳисоб икки жамоани ҳам қаноатлантирмади ва улар қуйи лигага равона бўлишди.
Ўйин видеоси, можароли эпизод 1.02 дақиқадан бошланади.
Мавзуга оид
22:05 / 27.05.2019
Терри Лэмпардни енгди. АПЛнинг яна бир иштирокчиси аниқ бўлди
11:00 / 16.05.2019
АПЛга учинчи йўлланма учун Лэмпард ва Терри жамоаси курашади
10:10 / 12.05.2019
Чемпионшипдан АПЛга чиқиш учун плей-офф ўйинлари бошланди
09:00 / 06.05.2019