Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Халқ банки» Китоб филиали мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти Китоб туман бўлими ходимлари томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури бўйича фуқароларга “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг ўтказилган.
Бош прокуратура хабарида айтилишича, туманда тузилган ишчи гуруҳ ва банк ходимлари томонидан кредит олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг эҳтиёжмандлиги жойига чиқиб ўрганилмасдан ва кредит ажратилишига оид ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги текширилмасдан кредитлар ажратилиши оқибатида, иссиқхона қуриш учун AT “Халқ банки” Китоб филиалидан 11 нафар фуқароларга 147 млн. сўм кредит маблағлари ноқонуний ажратилиб, кредитларнинг мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан AT “Халқ банки” Китоб филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди
11:55 / 14.12.2024
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди
19:00 / 25.10.2024