Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси Рамазон ойи муносабати билан қабристонларда ободонлаштириш тадбирларини ўтказди
Кеча, 5 май куни Республика Ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси томонидан Рамазон ойи муносабати билан Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Сергели туманларида жойлашган қабристонларда ободонлаштириш ҳашарлари ўтказилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Ҳашарда «Зангиота» зиёратгоҳи ва 4 та қабристонда ободонлаштириш, дарахтларни оқлаш, ариқларни тозалаш, ҳудудни тартибга келтириш каби ишлар амалга оширилган.
Институтнинг доимий ва ўзгарувчан таркибидан жами 400 нафар ходим ва курсантлар мазкур тадбирда иштирок этди, дейилади хабарда.
Институтда бу каби ишлар доимий йўлга қўйилган. Жумладан, ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари Сергели, Зангиота ва Янгийўл туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз ҳамда ногиронлиги бор фуқароларнинг хонадонларида ҳашарлар ўтказилиб келинмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025