Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гастролёр ўғри қўлга олинди - ИИВ
Жиззах шаҳрида шу йил 25 февраль куни номаълум шахс Тошлоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган вилоят “Ипотека банк” биноси олдида қаровсиз қолдирилган Бахмал туманида яшовчи 33 ёшли С.Қ.га тегишли “Ласетти” русумли автомашинасини калит танлаш йўли билан очган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс машина салонидан 4 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон тумани Саноат маҳалласида яшовчи 35 ёшли С.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025