Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақоладан сўнг: Пастдарғомлик безори 15 суткага қамалди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги Улуғбек маҳалласидан истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларидан сўнг Kun.uz’да жорий йил 25 апрель куни «Пастдарғомлик безори маҳалла тинчини бузмоқда: ҳоким, ИИБ бошлиғи ва прокурор жим» сарлавҳали материал эълон қилинганди.
Суриштирувда фуқаро С.Зияевнинг маҳалладаги бир неча кишига нисбатан безорилик ҳаракатлари ва бошқа қоидабузарликлари ҳақида баён қилинганди. Бундан ташқари, С.Зияев томонидан маҳалладаги умумий фойдаланувдаги йўлакнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши танқид қилинганди.
Жорий йил 6 май куни Паст Дарғом туман маъмурий суди раиси В.Файзуллаев раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида мазкур ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилди. С.Зиёев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Зияев томонидан амалга оширилган яна бир қатор қонунбузилишлар бўйича эса фуқароларнинг аризаларига асосан туман прокуратура ва ИИБ томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025