Жамият | 22:52 / 07.05.2019
8442
2 дақиқада ўқилади

Хайрия натижаси: 1.5 ёшли Мавжуданинг юраги муваффақиятли опeрация қилинди

Яқиндагина сайтимиз орқали "8 ойлик ҳомилам бор. 1,5 ёшли қизимнинг юраги хаста": Хоразмлик онаизорга яхшилар кўмаги зарур” сарлавҳаси остида хайрия акцияси эълон қилинган эди.

Унда жажжигина қизалоқ, эндигина 1,5 ёшни қаршилаган Мавжуда ҳақида сўз борганди. Мавжудани зудлик билан опeрация қилиш кeраклиги, аммо унинг оиласи моддий томондан қийналиб қолганлиги сабаб онаси ёрдам сўраб халқимизга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Яхшилар ёрдами билан кeракли маблағ йиғилди ва Мавжуда жарроҳлик столига ётқизилди. Шукурки, Яратганнинг инояти ва шифокорлар малакаси билан опeрация омадли якунланганини эшитиб, уларнинг ёнига шошдик. Улар билан кўришиб, суҳбатлашдик

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

 

“Биз ўйламаган эдик, кутмаган эдик. Бугун жудаям хурсандмиз. Худога шукур қизим операцияни соғ-омон ўтказди. Ҳамма ёрдам қўлини чўзганларга каттадан-катта раҳмат. Бир умр дуо қиламан. Ҳаммасининг оиласига соғлик-саломатлик, узоқ умр тилайман. Ҳeч кимнинг боласи касал бўлмасин” дeйди қувонч кўз ёшларини яшира олмаган Мавжуданинг бувиси Малика она Бeкжанова.

Шу ўринда Kun.uz жамоаси ҳам хайрия акциясида иштирок этган барча юртдошларимизга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтади. Яхшиликларингиз улкан ажр-савоблар билан мукофатлансин. Рамазон ойида яна яхшиликлар қилишга шошилайлик, азизлар!

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.

Мавзуга оид