Ўзбекистон | 11:50 / 08.05.2019
20513
2 дақиқада ўқилади

Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга қачон ташриф буюриши маълум бўлди

Фото: Bernd Elmenthaler/ ESDES.Media

Германия федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга ташриф буюради. Kun.uz мухбири Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан ташкил этилган медиа-тур доирасида Германиядаги Ўзбекистон элчихонасида бўлиб, шу ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, Франк-Вальтер Штайнмайернинг ташрифи май ойи охирларида амалга оширилади ҳамда у ўзига хос жавоб ташрифи бўлади.

Билдирилишича, ГФР президентининг режалаштирилаётган ташрифи Берлинда бошланган ўзаро ишончга асосланган конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш учун имконият саналади. Ташриф давомида ҳар икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама ҳамда кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро сиёсатга алоқадор долзарб масалалар бўйича фикр алмашиш мўлжалланган.

Таъкидланишича, Германия федерал президенти билан бирга немис ишбилармон доиралари вакиллари ҳам Ўзбекистонга келади. Улар савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳада ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.

Германия президенти Тошкентда икки томонлама музокаралар ўтказади, Хива шаҳрига ташриф буюради. 

Мавзуга оид