Ўзбекистон | 11:52 / 09.05.2019
6984
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон компанияси Сурхондарёда сояни қайта ишлаш корхонасини қуради

Фото: Getty Images

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Afghan Petroleum & Gas” (AP&G) компанияси раҳбари Камолиддин Набизода билан вилоятда соя етиштириш ва сояни қайта ишлаш заводини ташкил этиш тўғрисида мулоқот ўтказди. 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқотда Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам иштирок этди.

Соя ёғи харидоргир ва соғлиқ учун фойдали, унинг шроти парранда учун зарур озуқадир. Вилоятнинг иқлими, табиий шароити, қуёшга тўйинган тупроқ соя етиштириш ва уни парваришлаш учун жуда мос келади. 

Мулоқот чоғида вилоятга 7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 6 минг гектар майдонда сояни экиш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳолатига келтириш, ички бозорни таъминлаш, ортиқчасини хорижга экспорт қилиш, соя чиқиндисидан чорва моллари учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 120 та янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш масалалари бўйича келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид