Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг бой одам Ойга қўниш учун қурилма макетини тақдим этди
9 май, пайшанба куни, миллиардер Жефф Безос Blue Origin компанияси томонидан ишлаб чиқилган, Ойга қўниш учун космик аппарат макетини тақдим этди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Қурилма Blue Moon номи билан аталди, у юк ва техникани Ой юзасига етказиб бера олади. Хусусан, гап гольфкар ҳажми билан тенг бўлган тўртта кичик ровер ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, Blue Moon Ойдан сунъий йўлдошларни орбитага чиқара олади, дея хабар берди Безос.
«Биз ишни ўз муддатида охирига етказа оламиз, бу уч йил аввал бошланганлигимиз сабабли рўй беради. Қолиш мақсадида Ойга қайтиб бориш вақти келди», - деди Безос.
Безос 55 ёшда, у Amazon раҳбари ва асосчиси, шунингдек, Blue Origin ҳамда The Washington Post нашриёт уйи эгаси. Forbes журналига кўра, у дунёдаги энг бадавлат одам. Март ойида Безоснинг бойлиги 131 миллиард долларга баҳоланган
Мавзуга оид
17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
01:07 / 03.04.2025
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
19:06 / 10.03.2025
Ойга яна бир хусусий компания космик аппарати қўнди. Аммо миссия 24 соатга бормай якунланди
18:13 / 02.03.2025