Ўзбекистон | 13:44 / 11.05.2019
58561
1 дақиқада ўқилади

Президент ташрифидан сўнг Учтепа ҳокими ва икки сектор раҳбари ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳокими Шуҳрат Атамуҳамедов ва икки сектор раҳбари (ИИБ ва солиқ) лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлиб, туман раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказганди. Ҳоким ва туманнинг бошқа раҳбарлари давлат раҳбарининг ушбу туманга ташрифи якунларига кўра ишдан олинди.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Махамадназимович Атамуҳамедов 2018 йилнинг 12 май куни Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланганди

Шуҳрат Махамадназимович Атамухамедов

Туман ҳокими ва икки сектор раҳбари лавозимлари ҳозирча бўш турибди.

Бундан олдинроқ, қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид