Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ноқонуний хориж валютасига уй сотиб олган шахс ва уйни сотган фуқаро қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда республика ҳудудида ноқонуний валюта айирбошлаш ва ноқонуний хориж валютасига савдо қилиш ҳолатларига қарши фаол тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, куни кеча фуқаро Р.Т. 25 минг АҚШ доллар эвазига пойтахтнинг Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Л.дан 2 хонали хонадон сотиб олиш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан юқоридаги фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 177- (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 189-моддалари (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, тергов-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
11:18 / 22.04.2025
“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди
10:28 / 21.04.2025