Тошкент шаҳар ҳокимига яна бир янги ўринбосар тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди.
Kun.uz’га Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ҳотамбек Анварович Шокиров Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига айланган. У бу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
2 май куни Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Хаджизадаев лавозимдан озод этилди. Шерзод Хаджизадаев президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида ишдан олинган. У ёш оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва кредитларни ўзлаштириш дастурларини амалга ошириш бўйича талаб даражасида ишлар олиб бормагани учун ишдан кетган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Алимардон Қаршиев Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024