Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ Тошкентда фуқарога 10 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириб берди
Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлим иш юритувида, Тошкент шаҳар Чилонзор туман 1-сонли давлат нотариал идорасининг 01.02.2019 йилги ижро хатига кўра, қарздор М.Ташкенбаев ҳамда унинг қарздорлик бўйича кафили «Steel Aura Business» МЧЖ.дан ундирувчи С.Иброхимов фойдасига 10 млрд. 502 млн. 67 минг сўм миқдорида қарз ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати ижро қилиш учун Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувида 2019 йил 5 февраль куни келиб тушган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорга тақдим этилган ва ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажариш учун қарздорга муддат белгиланиб огоҳлантирилган.
Қарздор дастлаб белгиланган муддатда қарздорликни тўламагани боис, қарздорликни иш бўйича кафили «Steel Aura Business» МЧЖнинг ҳисоб рақамларига банд солинган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг иш бўйича кафили «Steel Aura Business» МЧЖнинг ҳисоб рақамидан 10 млрд. 502 млн. 67 минг сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг аризасида кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
11:57 / 21.05.2025
Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади
10:21 / 02.01.2025
Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
07:20 / 08.10.2024