Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон армиясида биринчи рационализаторлик ишлари фестивали ўтказилади
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида шу йилнинг 25-26 май кунлари “Ҳеч бир ижобий ғоя эътибордан четда қолмайди” шиори остида “TECHNO DISCOVERY-2019” фестивали ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” умумқўшин дала ўқув майдонида бўлиб ўтадиган ушбу фестивалда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари лойиҳалари билан иштирок этади.

Фестивалда ҳарбий-техник соҳага оид ишланмалардан ташқари ҳаётнинг барча жабҳаларида фойдаланиш учун мўлжалланган инновацион лойиҳалар қабул қилинади.
Лойиҳалар 30 сонияли видео лавҳа ва фото материаллар тарзида, ишланма ва иштирокчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ёзилган ҳолда (+998 93) 671-75-47 рақамнинг Telegram-мессенжерига юборилиши сўралади.
Мурожаат учун телефонлар: (71) 269-85-08, (71) 269-85-45.
Мавзуга оид
13:20 / 21.05.2025
ОАВ: Уруш бошидан бери Россия армиясидан 49 минг киши қочган бўлиши мумкин
01:15 / 01.05.2025
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
17:52 / 19.04.2025
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
18:26 / 26.03.2025