Жаҳон | 07:35 / 16.05.2019
29601
2 дақиқада ўқилади

“Катта еттилик” вакиллари Порошенкони Зеленскийга ҳокимиятни топширишга чақиришди

Фото: REUTERS / Valentyn Ogirenko

“Катта еттилик” (G7) давлатлари вакиллари Украина президенти Пётр Порошенкони ҳокимиятни сайланган президент Владимир Зеленскийга топширишга чақиришди. Бу ҳақда Франциянинг G7’даги ваколатхонаси хабарида маълум қилинган

Порошенконинг G7 ва Европа Иттифоқи давлатлари элчилари билан учрашувида унинг президентлиги вақтида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари муҳокама қилинган.

“G7 элчилари ҳокимиятнинг силлиқ топширилишига чақиришди, бу Украинага у танлаган ислоҳотлар йўлини давом эттиришга имкон беради”, дейилган хабарда.

Порошенконинг матбуот хизмати маълумотларига кўра, G7 вакиллари президент сайловлари юқори даражада ташкиллаштирилганини таъкидлаб ўтишган.  

Аввалроқ Украина олий радасининг регламент масалалари бўйича қўмитаси Зеленскийнинг инаугурацияси санаси бўйича 7 та лойиҳани кўриб чиққан ва парламентни улардан ҳар бири бўйича овоз беришга чақирган. Зеленскийнинг ўзи эса инаугурацияси 19 май куни ўтишини талаб қилмоқда.

Украина қонунларига кўра, президент инаугурацияси сайлов комиссияси томонидан сайловлар натижалари расман маълум қилиниб, “Украина овози” нашрида чоп этилгандан кейин 30 кун ичида бўлиб ўтиши керак. Инаугурациянинг аниқ санасини алоҳида қарор билан парламент белгилайди.

Мавзуга оид