Ўзбекистон | 13:45 / 16.05.2019
34235
10 дақиқада ўқилади

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизими жорий этилиши кутиляпти. Батафсил

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилиши мумкин:

йил бошидан йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчиларига муайян жарима бали бериб борилади;

агар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун йил мобайнида (1 январдан 31 декабрга қадар) тўплаган жарима балларининг умумий миқдори ўн икки баллга етса ёки ундан ошса, у ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади;

ўн икки ёки ундан юқори жарима бали тўплаган ҳайдовчининг хоҳишига қараб унга қайта имтиҳон топшириш имкони берилади, имтиҳондан муваффақиятли ўтган тақдирда, йил якунига қадар уч жарима балига тенг лимит берилади;

ўн икки ёки ундан ортиқ баллга тенг қоидабузарлик содир этган, шунингдек қайта имтиҳонни топшира олмаган ҳайдовчилар суд томонидан ўрнатилган тартибда йил якунига қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Белгилаб қўйилишича:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора ҳисобланади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ҳисоблаб борилади;

ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларининг қўлланиши, шунингдек, балларнинг умумий миқдори ўн икки ёки ундан ортиқ балга тенг бўлганда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиш уни қонунда назарда тутилган асосий жазодан озод этмайди;

ўн икки жарима бали фақат бир йил (1 январидан 31 декабрига қадар) мобайнида амал қилади ҳамда кейинги йил учун ҳисобланмайди;

йил мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларига, рағбатлантириш тариқасида, кейинги йилда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи маротаба бузганлиги учун жарима бали ҳисобланмайди;

махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳайдовчига жарима баллари ҳисоблаш учун асос бўлмайди.

Ўн икки ва ундан юқори баллга тенг бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилар томонидан қайта имтиҳон топширишда тўланадиган тўловлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ўтказилсин ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари, шунингдек ҳайдовчиларнинг уяли алоқа воситаларига хабар юбориш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқароларга электрон шаклда жарима баллари бериш ва ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда уларни ҳисоблашнинг электрон тизимини ишлаб чиқади;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг умумий йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўплаган баллари миқдори саккиз балга тенг бўлганда, уларнинг уяли алоқа воситасига бу ҳақда хабар (смс) юбориш орқали огоҳлантириш тартибини жорий қилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифларини киритади.

Мазкур қарор 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга кириши мумкин.

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, у қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси Махсус қисми моддаларининг санкциясида тўғридан тўғри автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилган қоидабузарликларга;

йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жиноят иши қўзғатилган қоидабузарликларга;

махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликларга;

махсус автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга.

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари йил давомида, яъни 1 январдан 31 декабрга қадар бўлган вақт оралиғида, ўн икки балли жарима асосида баҳолаб борилади.

Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олган фуқароларнинг содир этган қоидабузарликлари ҳайдовчилик гувоҳномаси олган кундан бошлаб баҳоланиб борилади.

Жарима балларининг кейинги йил учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

Ҳуқуқбузарлик хусусиятидан келиб чиқиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари ҳисоблаб борилади.

Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Транспорт воситаси ҳайдовчисининг содир этган қоидабузарлиги саккиз жарима баллига тенг бўлганда, бу ҳақда у ДЙҲХХ томонидан хабар (смс) орқали огоҳлантирилади.

Ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолатига эътироз билдирилган ҳамда иш кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилганда, жарима баллари маъмурий суднинг якуний қарорига асосан ҳисобланади.

Йил якунига қадар ўн икки ва ундан ортиқ жарима балига тенг йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга, уларнинг хоҳишига қараб, қайта имтиҳон топшириш учун имконият берилади.

Имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳайдовчиларга йил якунига қадар уч жарима бали миқдорида лимит белгиланади.

Йилнинг охирги кунида, яъни 31 декабрда ўн икки ва ундан юқори балга тенг қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар томонидан қайта имтиҳонлар муваффақиятли топширилган тақдирда уларга кейинги йил учун ўн икки жарима балл лимити белгиланади.

Қайта имтиҳонларни топшира олмаган, шунингдек йилнинг якунига қадар қўшимча уч ва ундан ортиқ жарима балига тенг ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчиларни йил якунига қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини ҳал этиш учун ҳужжатлар маъмурий судларга юборилади.

Маъмурий суд томонидан белгиланган муддат тугагач, ҳайдовчилар ўрнатилган тартибда қайта имтиҳонларга қўйилади ҳамда уларни муваффақиятли топширганидан сўнг кейинги йил учун ўн икки балгача бўлган лимит белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси Махсус қисми моддаларининг санкциясида тўғридан тўғри автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни назарда тутувчи қоидабузарликлар учун транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган тақдирда, унга жарима баллари ҳисобланмайди.

Бунда, агар ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганидан кейин йил тугагунга қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлса, унинг йил бошидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ҳисобланган жарима баллари инобатга олинади.

Йил мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга, рағбатлантириш тариқасида, кейинги йилда содир этган биринчи йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун жарима бали ҳисобланмайди. Бироқ, бу ҳайдовчининг асосий жазодан озод этилишига сабаб бўлмайди.

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш
ЖАДВАЛИ

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг моддалари

Жарима бали миқдори

125-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

0,25

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

0,5

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

4-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

5-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

4

6-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

5

7-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

1251-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

4

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

5

126-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

127-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

128-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

0,5

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

4-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

4

1281-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

1282-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

1283-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

4

1284-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

1285-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

5

1286-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

4-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

4

129-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

130-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

131-модда

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

5

133-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

134-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

135-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

0,25

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

2

3-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

3

1351-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

0,5

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

1

136-модда

2-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

5

137-модда

1-қисмида назарда тутилган қоидабузарлик учун

5

 

Мавзуга оид