Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, АҚШ ва Канада Навоийдаги форум якунлари бўйича 150 млн долларлик келишувларга эришди
16-17 май кунлари Навоий вилоятида Ўзбекистон-Америка-Канада бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форумда Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев, Миссисипи штатининг губернатори Фил Брайант, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов, Канаданинг Ўзбекистондаги ишончли вакили Анни Гулен, АҚШ ва Канадалик салоҳиятли инвесторлар, халқаро экспертлар, вилоят ҳокимлиги, божхона бошқармаси, ишбилармон доира вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, форумнинг асосий воқеалари 17 майда “Навоий” эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтиб, иштирокчиларга вилоятнинг мавжуд инвестицион имкониятлари бўйича видеоролик ва кўргазмали материаллар намойиш этилди.

Хусусан, ҳудудларнинг қазилма бойликларидан самарали фойдаланиш, замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, транспорт соҳасини ривожлантириш, ёқилғи - энергетика, кимё саноатини ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Форумда бир қатор келишувларга эришилди. Жумладан, Томди туманида фойдали қазилмаларни қидириш ва ўрганиш, Навбаҳор туманида биоёқилғи ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўстириш ва қайта ишлаш, Навоий шаҳрида замонавий клиника ва диагностика марказини ташкил этиш лойиҳалари шулар жумласидан.


Форумда умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестицион лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025