Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда учувчилар тайёрлайдиган университет ташкил қилиш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда фуқаро авиацияси ходимлари, жумладан учувчиларни тайёрлашга ихтисослаштирилган университетни ташкил қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳозирги кунда шиддат билан ривожланиб, ҳар соҳада ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришилмоқда.
“Аҳоли сони кундан-кунга ошиб, йўловчиларни ташиш, жумладан, ҳаво транспортидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқаро авиациясини ривожлантириш, шу жумладан ҳаво кемалари паркини янгилаш, парвозларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш, аэропортлар инфратузилмасини ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича изчил чоралар амалга оширилди. Айни пайтда юқори малакали ва бой тажрибага эга бўлган учувчилар, стюард ва стюардессаларга, муҳандис-механикларга талаб юқори”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган университет очиш зарур экани айтилади.
“Ушбу таклифларни хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, амалиётимизга татбиқ қилишимиз керак”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
09:51 / 26.02.2025
Машҳур учувчи ҳаётида содир бўлган аянчли ҳодиса — жиноятчилар унинг ўғлини нега ўлдирганди?
20:39 / 03.02.2025
“Бошқарувдан чиққан самолётни назоратга олиш ўта қийин иш” – учувчи билан суҳбат
16:47 / 24.01.2025