Спорт | 00:48 / 19.05.2019
7747
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» Англияда «требл» қилган илк клуб бўлди

Фото: Манчестер Сити матбуот хизмати

«Манчестер Сити» Англия Кубоги финалида «Уотфорд»ни 6:0 ҳисобида енгди.

Раҳим Стерлинг ўйинда ҳет-трикка эришди. Давид Сильва, де Брюйне ва Габриэл Жезус ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.

Натижада, Хосеп Гвардиола шогирдлари бу мавсумда «требл» қилишга, яъни Англиядаги учта мусобақада ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Аввалроқ, «шаҳарликлар» Лига Кубоги билан Премьер-Лигада муваффақият қозонишган эди.

Охирги марта Англия Кубогида бир жамоа жавобсиз 6та гол риши 1903 йилда кузатилганди. Ўшанда «Бери» «Дерби Каунти» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонганди.

Бу билан «Манчестер Сити» Англияда «требл» қилган илк эркаклар жамоасига айланди. 2007 йили «Арсенал» аёллар жамоаси АПЛ, Лига Кубоги ва Англия Кубогида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Сити» чемпионлик учун курашда «Ливерпуль»ни 1 очко ортда қолдиришга эришди. Лига Кубоги финалида эса «Челси»ни (0:0, пен. 4:3) мағлуб этди.

Англия кубоги, финал
18 май, «Уэмбли» стадиони
Манчестер Сити – Уотфорд 6:0 (2:0, 4:0)
Голлар
: 1:0 – 26 Давид Сильва, 2:0 – 38 Стерлинг, 3:0 – 61 де Брюйне, 4:0 – 68 Габриэл Жезус, 5:0 – 81 Стерлинг, 5:0 – 87 Стерлинг. 
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Давид Сильва (Стоунз, 79), Гундўған (Сане, 73), Маҳрез (де Брюйне, 55), Бернарду Силва, Стерлинг, Габриэл Жезус.
Уотфорд – Гомес, Мариаппа, Холебас, Фемения, Кэткарт, Дукуре, Капу, Перейра (Саксесс, 66), Хьюз (Клеверли, 73), Деулофеу (Грэй, 66), Дини.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (22), Сильва (60), Фемения (80).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид