Спорт | 10:30 / 19.05.2019
9415
2 дақиқада ўқилади

Шаҳобиддин Зоиров навбатдаги рақибини нокаутга учратиб, ғалабали юришини давом эттирди

18 май куни профессионал боксда фаолият олиб бораётган яна икки ўзбекистонлик боксчи навбатдаги жангларини ўтказишди.

Рио олимпиадаси чемпиони, Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров (2-0, 2 КО) Даниянинг Орхус шаҳрида ўтказилган бокс кечасида профессионал боксдаги иккинчи жангида рингга чиқди.

«МТК» промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган Зоиров грузиялик Мишики Шубитидзега (12-14-3, 5 КО) қарши рингга чиқди ва рақибини 1-раунддаёқ (2.20 сония) нокаутга учратди.

Зоиров профессионал боксдаги дебютини шу йилнинг апрелида амалга оширган ва 6 раундга мўлжалланган жангда индонезиялик Энтони Хольтни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Рио олимпиадасининг яна бир иштирокчиси, «МТК» промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган Хуршид Тожибоев (-60 кг) ҳам Орхусда профессионал фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказди ва Иракли Шариашвилига (5-3-1) қарши 6 раундлик жанг якунида очколар ҳисобига ғалаба қозониб, иккинчи жангида иккинчи ғалабасини нишонлади.

Бунгача, Хуршид Тожибоев дебют жангида польшалик Кшиштоф Роговскини (10-29, 5 КО) учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Мавзуга оид