Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди
20 май куни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлигада қатнашаётган клублар директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди.
Унда ЎФА томонидан ҳакамлар савиясини ошириш, ёш ҳакамларни тайёрлаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунга қарамай, ҳакамлар томонидан қабул қилинаётган баъзи қарорлар борасида кўплаб баҳс-мунозаралар юзага келаётгани, натижада ҳакамларга нисбатан нотўғри фикр шаклланиб қолаётгани қайд қилинди. Атайлаб қўпол хатоларга йўл қўядиган, турли қинғир ишларга аралашиб юрадиган ҳакамлар қатъий жазоланишидан яна бир бор огоҳлантирилди.
Шу билан бирга, ҳакамлар баъзан инсонийлик омили туфайли хатоларга йўл қўйиши кузатилаётгани айтиб ўтилди. Бундай ҳолатларда бош мураббийлар ўйин пайтида ўз ҳиссиётларини жиловлаб, ҳакамларга нисбатан ҳақоратомуз ибораларни ишлатишдан тийилиши кераклиги таъкидланди.
ЎФА экспертлар гуруҳи томонидан ҳар бир ҳакамнинг ҳаракатлари кузатиб, таҳлил қилиб борилади. Ўйин натижасига таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўйганлар тегишли тартибда жазоланади. Баъзи қарорлар ўйин вақтида мухлисларга шубҳали туюлса-да, мутахассислар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин, ҳакамлар тўғри қарор қабул қилгани ойдинлашган вазиятлар ҳам бўлаётгани тилга олинди.
Шулардан келиб чиқиб, клублар бош мураббийлари ва мутасаддилари доимо ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти билан ўзаро алоқада бўлиб, хато ва камчиликларни биргаликда бартараф этиб бориш таклиф қилинди.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024