Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда 40 дан кўпроқ жангари йўқ қилинди
Афғонистонда ҳарбийлар Ғазни вилоятидаги операция давомида “Толибон” ҳаракатининг 42 жангарисини йўқ қилишди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакили Ориф Нурийга иқтибос келтирган ҳолда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Нурийнинг айтишича, операция 20 май куни Андар ва Даёқ туманларида авиация кўмагида ўтказилган. Йўқ қилинган жангарилар орасида “Толибон” бўлинмаларидан бирининг қўмондони мулла Фотиҳ ва 6 нафар хорижлик бўлган.
Май бошида АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ва афғон ҳарбийлари Фараҳ вилоятида жангарилар позицияларига бир қатор авиазарбалар беришган. Ўшанда 150 жангари ва гиёҳванд модда ишлаб чиқариладиган 68 та лаборатория йўқ қилинган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025