Ўзбекистон | 23:25 / 21.05.2019
33715
1 дақиқада ўқилади

Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар қилди.

У 2017 йилнинг 7 июнидан буён Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтининг «Молия ва кредит» факультети, 2005 йилда Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда -Тошкент юридик университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Жумладан, турли вақтларда МБнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилди.

Молия вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид